"Euronews" телеканалида "IT-мутахассислари Ўзбекистонни танламоқда" мавзуидаги лавҳа берилди.
Лавҳа шундай мазмунда бошланади: "Электр узилишлари кузатиладиган, машҳур ижтимоий тармоқлар, хусусан Твиттер ва Тикток блокланган Ўзбекистон информацион технологиялар соҳаси мутахассисига карьера учун идеал жой бўлиб кўриниши қийин. Айни пайтда эса бошқа постсовет мамлакатлари қаторида Ўзбекистонга ҳам сўнгги 1.5 ойда Россиядан IT мутахассислар келмоқда."
Лавҳада IT PARK да ишлаётган Анастасия Маркова шундай интервью берган: "Тошкентда ҳаёт кутганимиздан ҳам кўпроғини беряпти. Айтишим мумкинки, бу давлат бизни ўзиникидек қабул қилди. Жуда меҳмондўст халқ."
Шунингдек, лавҳада сўнгги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда давлат даражасида зудлик билан мутахассислар ва IT-компанияларни қабул қилиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилгани айтилади.
@qurbonova_a
Post #105
219