КАФФОРАТ РЎЗАСИНИ ТУТАЁТГАН ОДАМ ОЛТМИШ КУН УЧУН БИР МАРТАДА НИЯТ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#рўза
❓ 2264-САВОЛ: Каффорат рўзасини тутаётган одам ҳар куни ният қилмасдан, бир мартада олтмиш кун учун ният қилса дуруст бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бўлмайди. Рўза тутаётган одам ҳар куни учун алоҳида ният қилиши лозим бўлади. Битта ният билан бир неча кун рўза тута олмайди.
Каффорат рўзасида ҳар кун учун алоҳида ният қилишдан ташқари, ниятни тунда, яъни саҳарлик вақти тугагунича қилиб олиши лозим. Ундан кейин қилинган ният ўтмайди. Рамазон рўзасини ёки нафл рўза тутмоқчи бўлган одам саҳарлик вақти чиққандан кейин ҳеч нарса еб-ичмаган бўлса, заволдан олдинроқ бўлган вақтгача ният қилиб олса, дуруст бўлади. Аммо каффоратда бу мумкин эмас, саҳарлик вақти чиқмай ният қилиш шарт бўлади.
Каффорат рўзасини тутаётган одам кейинги куни тута олмасликдан хавф қилса, шомдан кейин эртанги куннинг ниятини қилиб олиши мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife
😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Post #12852
39.3K