***
Томчи сувда
Ғарқ қилгандек чумолини
Куз мени чўктирар ўзимга
Сўзлашмай қўяман
Сирлашмай қўяман
Тош билан алмашар унсурим
Қувончларим
Кайфият пилласида
Узоооқ уйқуга кетар
Борлиқ овозини тинглагум...
Полтергейст* тиқирлар
Яқингинада
Кўникаман унга
Нафасимнинг тўсатдан
Сиқиб қолишига кўниккандек
Куз мени ўзимга чўктирар...
Овора бўлма
Инсон қўлларига инонмам ортиқ
*шовқин солувчи руҳ
Гулноз МЎМИНОВА
Октябрь, 2021
Post #1450
387
Forwarded from Дил синиқлари
- ❤ 10
- ❤🔥 1
- 🥰 1
- 😢 1