Post #14357
810

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда БМТ вакили билан учрашув ўтказилди
Учрашув дўстона мулоқот тарзида ўтказилди ва қайд этилган масалалар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.
👉@Department_uz
Бугун, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, молиявий ва кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича минтақавий маслаҳатчиси А.Вадзяни билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда БМТ вакилига Департамент органлари фаолияти ва соҳада амалга оширилган сўнгги ислоҳотлар юзасидан қисқача маълумотлар берилиб, асосий эътибор жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги миллий ва халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларига қаратилди.
Шунингдек, мазкур халқаро ташкилотнинг техник кўмаги ва экспертлик ёрдами асосида соҳада илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Учрашувни ўтказишдан асосий мақсад гиёҳвандлик воситалари, жиноятчилик, коррупция ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорликнинг янги имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.
Учрашув дўстона мулоқот тарзида ўтказилди ва қайд этилган масалалар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.
👉@Department_uz











