TGViewer
davletovuz davletovuz @davletovuz · 77.9K subscribers
Post #8557 41.6K
Ўзидан тушови қиммат тушмасин

Давлат солиқ қўмитаси томонидан янги ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Унга кўра, агар келажакда ушбу ҳужжат кучга кирса, тижорат банклари томонидан солиқ органларига бир ой давомида жисмоний шахсларнинг барча банк карталарига келиб тушган пул маблағлари айланмаси 30 млн.сўмдан (шу жумладан, чет эл валютаси миллий валюта эквилентида бўлган тақдирда) ва транзакциялар сони 10 тадан ошган P2P (картадан-картага) операциялари тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиши керак бўлади.

Бу уюшолмайдиган, ўз манфаатларини ҳимоя қила олмайдиган ҳамда илгари суролмайдиган (лобби) қатлам учун катта зарба бўлади. Тўғри, ҳамма солиқ тўлаши керак, бу қонунларимизнинг асоси. Лекин бу ҳужжат лойиҳаси доирасига тушадиганларни ўз-ўзидан ҳуркитиб юборади, картадаги транзакцияларини кескин камайтиришга олиб келади. Ўтган йилги ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда “яширин иқтисодиёт”нинг улуши ялпи ички маҳсулотга нисбатан 40-50 фоиз атрофида. Бунга асосий сабаб сифатида солиқлар, йиғимлар ва тўловлар турининг кўплиги ҳамда уларнинг ҳажми кўрсатилган.

Ўзи, Давлат солиқ қўмитасига бундай ташаббуслар бегона эмас. 2018 йилда декабрда ҳам солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган эди. Ўшанда Марказий банк "қандай эзгу мақсад кўзланган бўлишидан қатъи назар, идоравий манфаатлар бошқа тармоқлар ёки бутун мамлакат иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир етказмаслиги зарур. Марказий банк, ўз навбатида, таклиф этилаётган ўзгартиришларга банк сири ва банк тизимига бўлган тўлақонли ишончни сақлаб қолиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратади", деб ўз эътирозини билдирган эди.

Бу гал ҳам шундай бўлиб чиқишига умид билдириб қоламиз
. Қарор лойиҳаси бўйича озсонли изоҳларда ҳам бу лойиҳа орқага бир қадам эканлиги қайд этилмоқда. Отабек Бакировнинг фикрича, оддий фуқароларнинг банкдаги операциялари лупа остида текширилади, ҳамма "под колпаком" бўлади, банк тизимидан яна пул қочади. Яширин иқтисодиёт айримлар истаганидек яна гуллаб-яшнайди.
More from @davletovuz
  1. Sep 24, 2026ICT WEEK UZBEKISTAN 2026’да Солиқ қўмитаси СИ ечимларини жорий этишда эътироф этилди ICT W…
  2. Sep 24, 2026Ўзбекистонлик шахматчилар Германия терма жамоасига мағлуб бўлди. Жамоамизнинг шахмат олимп…
  3. Sep 24, 2026Бизнес ва иқтисодиётда “тезлик” муҳим фактор бўлиб қолди. Anorbank’да охирги 72 соат ичида…
  4. Sep 24, 2026“Биз бир-биримизга рақиб эмас, шерик сифатида қарай бошладик”, — Саида Мирзиёева Марказий…
  5. Sep 24, 2026АлоқаБанк Булоқбоши туманидаги лойиҳаларни молиялаштиради АлоқаБанк Бошқарув раиси Андижон…
  6. Sep 24, 2026Ички ишлар вазирлиги “Хавфсиз шаҳар” учун сервер ускуналари харид қилиш учун тендер эълон…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →