Фуқаролардан 8 миллион доллар ўмарган кибержиноятчилар қўлга олинди
Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи 1989–2005 йилларда туғилган беш нафар шахснинг Миробод туманидаги нотурар бинода сохта колл-марказ ташкил этгани аниқланди. Улар турли банклар номидан фуқароларга қўнғироқ қилиб, номларига кредит расмийлаштиришга уриниш бўлаётганини айтиб, шахсий маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган ва онлайн кредитлар расмийлаштирган.
Шунингдек, гуруҳ билан боғлиқ бошқа шахслар ҳам ноқонуний GSM-шлюз қурилмаларини ўрнатишда иштирок этган, улар орасида йирик банклардан бирининг киберхавфсизлик бўлими ходими ҳам бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жиноий йўл билан қўлга киритилган жами 8 миллион доллар маблағ сохта МЧЖ орқали криптоактивларга айлантирилиб, хорижга чиқарилган ва легаллаштирилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида гуруҳга алоқадор 10 нафар шахс аниқланган.
Post #26778
28.8K