AloqaBank Нишонда иссиқхона даромадини яна 25 фоизга ошириш йўлларини изламоқда
AloqaBank Бошқаруви раиси Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги «Жануб машъали» маҳалласида бўлиб, бир контурда ташкил этилган иссиқхона хўжаликлари билан танишди. 11 гектарлик ҳудудда 40 дан ортиқ оила 30–50 сотихдан ер майдонида иссиқхона ташкил қилган ва йилига 60–80 миллион сўмгача қўшимча даромад олмоқда.
Ташрифда ҳосилдорликни 20–25 фоизга ошириш учун илғор агротехнологияларни жорий этиш, ҳудуд иқлимига мос ва юқори ҳосилдор экин навларини етиштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, гуллайдиган экинларни махсус тукли арилар — шмеллар ёрдамида табиий чанглатиш технологиясини жорий этиш таклиф қилинди.
Реклама
Post #26736
26.9K


