Пойтахтда 100 та жамоат ҳожатхонаси ташкил этилади
Тошкентда марказий ва туризм кўчалари, хиёбонлар, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари ташриф буюрадиган объектлар атрофида давлат-хусусий шериклик асосида 100 та санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилар экан. Бошқача айтганда, ҳожатхоналар қурилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан янги санитария-гигиена шохобчалари марказлашган ичимлик ва оқова сув тармоқларига белгиланган тартибда улаб берилади.
Post #26715
24.7K
