🎖 Алоқа ҳарбий институти курсантлари учун CTF турнири ташкил этилди
Мудофаа вазирлиги Ахборот коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ташкил этилганлиги муносабати билан ҳарбий алоқа институти ва Cyber-Bro компанияси ҳамкорлигида институт курсантлари учун CTF турнири ташкил этилди. Интитутда таҳсил олувчи курсантлар турнир давомида тармоқ хавфсизлиги, криптография ва дастурлаш соҳаси бўйича берилган вазифалар орқали ўз билимларини синовдан ўтказишди.
Турнир натижаларига кўра ғолиб бўлган курсант ва кафедралар аниқланиб, институт фахрийлари ва раҳбарияти томонидан муносиб равишда рағбатлантирилди.
Маълумот ўрнида, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида киберхавфсизлик соҳасида ҳарбий мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларида ҳамкорлик бўйича институт ва Cyber-Bro компанияси ўртасида англашув меморандуми имзоланган эди.
📩 Биз билан боғланиш учун: info@cyber-bro.uz
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Post #182
3.68K




- 👍 14
- 🔥 3
- 👏 3