🔥 Ўзбекистонда "Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш" кўриб чиқилмоқда.
“Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш йўналиши бўйича Қуролли Кучлар, соҳага масъул бошқа вазирлик ва идораларнинг киберхавфсизлик ҳамда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш бўйича салоҳиятини кескин ошириш мақсадида:
- киберхавфсизлик инфратузилмаси муҳим элементлари ҳисобланувчи ахборот тизимлари аттестацияси ва экспертизаси учун ҳар бир вазирлик ва идорада масъул шахслар жавобгарлиги белгиланади;
- мазкур йўналишларда кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари ва ўқитиш методикаларини замонавий таҳдид ва тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш чоралари кўриб борилади;
- мамлакатнинг рақамли ва ҳарбий-тиббий инфратузилмасини такомиллаштириш, масъул идораларни замонавий техника ва тиббиёт аппаратуралари билан босқичма-босқич таъминлаш дастури амалга оширилади;
- фуқаролар шахсий маълумотларининг ҳимоясини кафолатли таъминлаш, банк ва тўлов тизимлари учун фирибгарликка қарши ва замонавий биометрик тизимлари жорий этилади.
Давлат дастури лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 14-февралгача давом этади.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Post #175
2.79K
- 👍 4
- 🔥 3