👮♂️ Интерпол онлайн фирибгарларнинг халқаро тармоғини йўқ қилди
Интерполнинг маълум қилишича, халқаро ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан онлайн молиявий жиноятларга қарши кураш - «Operation HAECHI IV» амалиёти натижасида 34 мамлакатда 3500 га яқин одам ҳибсга олинган ва уларнинг 300 миллион доллар активлари мусодара қилинган. Олти ой давом этган операцияда Осиё, Африка, Европа, Шимолий Америка ва Океания давлатларининг ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирок этишди.
Операциядан кўзланган асосий мақсад етти турдаги кибер фирибгарликка қарши курашиш эди:
➖ овозли фишинг (вишинг);
➖ романтик-ишқий фирибгарлик;
➖ товламачилик;
➖ инвестицион фирибгарлик;
➖ ноқонуний онлайн қимор ўйинлари билан боғлиқ пул ювиш;
➖ бизнес электрон почта фирибгарлиги;
➖ электрон тижорат фирибгарлиги.
Ўтказилган операция натижасида 82 112 шубҳали банк ҳисоблари блокланди, 199 миллион доллар нақд пул ва 101 миллион доллар виртуал активлар мусодара қилинди. Инвестицион фирибгарлик, бизнес электрон почта фирибгарлиги ва электрон тижорат фирибгарлиги «Operation HAECHI IV» амалиёти доирасидаги барча тергов ишларининг 75 фоизини ташкил этган.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Post #146
2K

- 👍 10
- 🔥 6
- ❤ 1