Президент ҳузуридаги IT соҳасига бағишланган йиғилишда киберхавфсизлик масалалари муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Унда IT cоҳаси ривожлангани сари киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарблиги қайд этилди.
Таъкидланишича, 2023 йилнинг 11 ойида 5,5 мингта кибержиноят содир этилган. Шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари ҳисобланади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 50 га яқин тўлов тизими бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди.
Мутасадди вазирлик ва идораларга барча электрон тўлов тизимлари учун ягона киберхавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш ва ижросини қатъий назорат қилиш топширилди.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Post #145
2.83K

- 👍 6
- 🔥 3
- 👏 3
- ⚡ 1