⚡️ Gonjeshke Darande ҳакерлар гуруҳи Эрондаги ёқилғи қуйиш шаҳобчаларига ҳужум қилди
❌ Эрондаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг деярли 70 фоизи бугунги киберҳужум натижасида ўз фаолиятини тўхтатди, бу эса ўз навбатида узоқ навбатлар ва аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда.
🎙 Исроил оммавий ахборот воситалари ушбу ҳужумни Gonjeshke Darande ҳакерлар гуруҳига боғлашмоқда ва бу ҳаракат ўз навбатида “Ислом республикаси тажовузига” жавоб деб таъкидламоқда.
💻 Ҳакерлар ёқилғи қуйиш шохобчалари ахборот тизимларининг скриншотларини эълон қилишди. Ушбу тасвирлардан кўриш мумкинки, ҳакерлар гуруҳи ҳар бир шаҳобчанинг марказий серверидан индивидуал маълумотлар, тўлов тизими ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини бошқарув тизими тизимларини қўлга олишган.
P.S. Маълумот ўрнида, кибер уруш бир неча кўринишда амалга оширилиши мумкин: тарғибот, вандализм, маълумот ўғирлаш ва шу кабилар. Лекин, кибер урушнинг энг оғир кўринишларидан бири бу - давлатнинг инфраструктура нуқталарига ҳужумдир. Сабаби, киберурушнинг (кибер террор) вандализм, пропаганда ва шунга ўхшаш турлари орқали маълум одамлар ёки гуруҳларга таъсир кўрсатиш мумкин бўлса, инфраструктура нуқталарига ҳужум орқали аҳолига оммавий равишда зарар етказиш мумкин.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Post #135
4.79K






- 🔥 8
- 👍 4
- 👌 2
- ⚡ 1