Киберхавфсизлик соҳасида корпоратив ўқув курслари
Cyber-Bro компанияси ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамкорлиги асосида киберхавфсизлик соҳасида қуйидаги корпоратив ўқув курсларини ташкил этиш йўлга қўйилмоқда:
✅ “RED TEAMING” мутахассисларини тайёрлаш курси: ушбу ўқув курсининг асосий мақсади тингловчиларга кибер ҳужумчилар (кўпинча қонун доирасида ҳаракат қилувчи хакерлар деб аталади) каби фикрлашни ўргатиш, жумладан жараёнлар бевосита назорат қилинадиган ва ҳуқуқий муҳитда ташкилотларда pentesting хизматларини амалга ошириш ва хавфсизликни баҳолаш жараёнларини ўргатишдир.
✅ “BLUE TEAMING” мутахассисларини тайёрлаш курси: ушбу кенг қамровли курс киберхавфсизлик ҳимоясига ихтисослашишни мақсад қилган ахборот технологиялари мутахассислари учун мўлжалланган бўлиб, курс давомида тингловчилар тармоқ хавфсизлиги, ҳодисаларга жавоб бериш, хавфсизлик сиёсати, хавфларни баҳолаш, кибертаҳдидларни аниқлаш, уларга жавоб бериш ва олдини олиш усулларини ўрганадилар.
🎖 Ушбу корпоратив ўқув курсларида кибермудофаа жараёнларида иштирок этувчи давлат, ҳукумат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва ахборот технологиялари мутахассислари G2B, B2B форматида таълим олишлари мумкин.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Post #131
3.36K


- 👍 15
- 🔥 4
- 👏 3