Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон қоғоз саноатининг 2017–2025 йиллардаги ривожланиш динамикасига бағишланган шарҳ тайёрлади.
Ўзбекистон қоғоз саноати 2017–2025 йилларда барқарор ўсишни намоён этди. Ишлаб чиқариш ҳажми 2,4 бараварга ошиб, 10,2 трлн сўмга етди. Ўртача йиллик ўсиш суръати 10,9 фоизни, қайта ишлаш саноатида эса 6,9 фоизни ташкил этди. Тармоқнинг ЯИМдаги улуши 0,17 фоизга етди.
Инвестиция фаоллиги ҳам сезиларли даражада ошди. Асосий капиталга инвестициялар 2017 йилдаги 134 млрд сўмдан 2025 йилда 1,6 трлн сўмгача кўпайди. Фақат 2025 йилнинг ўзида инвестициялар 35 фоизга ошди. Фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2016 йилдаги 1 мингтадан 2025 йилда 1,4 мингтагача кўпайди.
Қоғоз саноати маҳсулотлари экспорти 4 бараварга, яъни 2016 йилдаги 20 млн доллардан 2025 йилда 83 млн долларгача ошди. 2025 йилда асосий экспорт бозорлари Қозоғистон, Тожикистон, Корея Республикаси, Озарбайжон ва Россия бўлди.
Руслан Абатуров, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
