TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.7K subscribers
Post #82476 7.38K
23.5° бурчак остида 🇫🇷Францияда мактаб ўқувчиларининг намойишларида 450 минггача одам қатнашди Францияда мактаб ўқувчиларининг оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Ўқувчилар синфлардаги ўқувчилар сонининг ҳаддан ташқари кўплиги, ўқитувчилар етишмаслиги, мактаб биноларининг…
🇫🇷 Франция бўйлаб норозилик намойишлари авж олди

Францияда тўрт ҳафтадан бери яшаш харажатларининг ошишига қарши, шунингдек, мактабларда ўқиш шароитларини яхшилаш ва олий ўқув юртларига қабул қилишнинг амалдаги тизимини бекор қилиш талаби билан оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Худди шундай олдинги кенг кўламли намойиш 6 октябр куни бўлиб ўтган бўлиб, ўшанда турли ҳисоб-китобларга кўра, Франция бўйлаб кўчаларга 250 мингдан 450 минггача одам чиққан эди.

Бугун эса бутун мамлакат бўйлаб 500 та норозилик акциялари ва 90 га яқин намойишлар ўтказилиши режалаштирилган.

Намойишларда минглаб мактаб ўқувчилари, талабалар, "сариқ нимчалилар" ҳаракати иштирокчилари, касаба уюшмалари фаоллари, иқлим фаоллари, фермерлар ва бошқа кўплаб кишилар қатнашмоқда.

Норозилик акциялари ҳамон давом этмоқда. Марселда мэрия биноси эгаллаб олинди, Лионда эса сайёҳлик маркази ёқиб юборилди. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланмоқда. Мамлакат бўйлаб ҳозирга қадар жами 300 га яқин киши қўлга олинган.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 17, 2026🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ Конгрессига Россия билан “дизел битими”ни блокловчи қонун лойиҳаси кирити…
  2. Oct 17, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Зеленский Украинада Starlink ҳалигача чекловлар билан ишлаётганини маълум қил…
  3. Oct 17, 2026🇬🇧 Буюк Британия урушга тайёр бўлиши керак, унинг фуқаролари эса мамлакат мудофааси йўли…
  4. Oct 17, 2026🇬🇧🇺🇸🇷🇺🇨🇳 Яқин беш йил ичида дунёга космик уруш хавф солиши мумкин — The Telegraph…
  5. Oct 17, 2026🇺🇦🇷🇺🇧🇾Путин Беларусда баллистик ракета учириш қурилмаларини жойлаштирмоқчи — Володим…
  6. Oct 17, 202623.5° бурчак остида pinned a photo
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →