TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.7K subscribers
Post #82475 9.45K
23.5° бурчак остида 🇺🇸АҚШ сенаторлари Трампни Россиядан дизел ёқилғиси олиш бўйича келишувни қайта кўриб чиқишга чақирди АҚШнинг етти сенатори — тўрт нафар республикачи ва уч нафар демократ — президент Доналд Трампдан Владимир Путин билан эришилган Россиядан дизел ёқилғиси етказиб…
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ Конгрессига Россия билан “дизел битими”ни блокловчи қонун лойиҳаси киритилди

Конгресс Вакиллар палатасига “Россия нефти бўйича коррупциявий битимларни тақиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси киритилди. У АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россия дизел ёнилғисини харид қилиш ва импорт қилиш бўйича битимини блоклашга қаратилган. Бу ҳақда Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар бўйича қўмитаси демократларининг сайтида хабар берилди.

Қонун лойиҳаси ҳаммуаллифлари орасида 16 нафар демократ ва бир нафар республикачи бор. Ҳужжатда АҚШ Молия вазирлиги томонидан берилган, Россия ёнилғиси билан битим тузишга рухсат берувчи бош лицензияларни бекор қилиш ва келажакда янги лицензиялар беришни тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Ҳужжатда, шунингдек, Оқ уйни Россия энергетика секторига қарши санкциялар жорий этиш назарда тутилган.

"Қўшма Штатлар Кремлга босимни кучайтириши керак бўлган бир пайтда, Трамп Украинани қўллаб-қувватлаш ўрнига Путин билан тил бириктириб, шахсий манфаатлари йўлида битимлар тузмоқда. Бу АҚШ ҳимоя қиладиган барча тамойилларга зиддир. Конгресс ҳаракат қилиши керак", — деди қонун лойиҳасини тақдим этган демократлардан бири Грегори Микс.

9 октябр куни АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилганди ва шундан сўнг Россия АҚШ ва жаҳон бозорига дизел ёнилғиси етказиб берадиган “дизел битими”ни эълон қилганди.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 17, 2026🇫🇷 Франция бўйлаб норозилик намойишлари авж олди Францияда тўрт ҳафтадан бери яшаш хараж…
  2. Oct 17, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Зеленский Украинада Starlink ҳалигача чекловлар билан ишлаётганини маълум қил…
  3. Oct 17, 2026🇬🇧 Буюк Британия урушга тайёр бўлиши керак, унинг фуқаролари эса мамлакат мудофааси йўли…
  4. Oct 17, 2026🇬🇧🇺🇸🇷🇺🇨🇳 Яқин беш йил ичида дунёга космик уруш хавф солиши мумкин — The Telegraph…
  5. Oct 17, 2026🇺🇦🇷🇺🇧🇾Путин Беларусда баллистик ракета учириш қурилмаларини жойлаштирмоқчи — Володим…
  6. Oct 17, 202623.5° бурчак остида pinned a photo
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →