🇦🇱Албанияда икки кундан бери оммавий тартибсизликлар давом этмоқда: намойишчилар бош вазирнинг истеъфосини талаб қилмоқда
Оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Албанияда намойишчилар давлат муассасаларига ўт қўймоқда ва бош вазир Эди Раманинг истеъфосини талаб қилмоқда.
Намойишчилар Парламент ва Таълим вазирлиги биноларига ўт қўйган, банклар ҳамда шаҳар ҳокимияти биносига ҳужум қилган. Улар полицияга тошлар ва “Молотов коктейллари”ни отган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари намойишчиларга нисбатан кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланган.
Камида 51 нафар полиция ходими жароҳатланган, 70 дан ортиқ киши ҳибсга олинган. Намойишлар таълим соҳасидаги муаммолар ва иш ўринлари етишмаслиги сабаб бошланган, кейинчалик ҳукуматга қарши кенг кўламли чиқишларга айланган.
🔥@burchakostida
Post #82383
10.2K