🇪🇺ЕИ уруш бошланганидан бери Россиядан 197 млрд евролик энергоресурслар харид қилган
Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконеннинг маълум қилишича, Украинадаги уруш бошланганидан буён Европа Иттифоқи Россиядан 197 млрд евролик энергоресурслар сотиб олган.
Брюсселдаги брифингда у ЕИ 2027 йил охиригача Россия гази импортини тўлиқ тўхтатишни режалаштираётганини айтди. Россия газининг ЕИ умумий импортидаги улуши 2021 йилдаги 45 фоиздан 12 фоизгача камайган.
Бироқ Россия 2026 йилда ҳам АҚШдан кейин ЕИга суюлтирилган табиий газ етказиб берувчи иккинчи йирик давлат бўлиб қолмоқда. AFP маълумотларига кўра, Россия ЕИ газ импортининг тахминан 17 фоизини таъминламоқда.
Аввалроқ Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак 2022 йилдан бери ЕИ Россиядан 286 млрд евролик энергоресурслар харид қилганини билдирган эди.
🔥@burchakostida
Post #82319
10.6K