TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.6K subscribers
Post #82283 17.9K
🇺🇸Уиткофф ва Кушнер дизел келишуви Кремлни музокараларга қайтариши мумкинлигини айтган

АҚШ президентининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Майамидаги учрашувда Украина делегациясига Россия билан дизел келишуви Кремлни музокараларга қайтариши мумкинлигини билдирган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Кушнер учрашувда Доналд Трампнинг Киев Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатиши кераклиги ҳақидаги талабини етказган. Вашингтон Украина ҳужумларни тўхтатиши эвазига Москвадан ҳам муайян қадамлар кутаётганини манбалардан бири айтган.

Reuters манбаларига кўра, АҚШ вакиллари Владимир Путин урушни тугатиш бўйича музокараларга ҳозирча тайёр эмаслигини билдирган. Кремлга яқин манбанинг айтишича, Путин Донбасснинг қолган 11 фоиз ҳудудини эгаллагандан кейингина музокараларга қайтиши мумкин.

Украина делегацияси таклифга шубҳа билан қараган ва расмий келишувга эришмаган. Бироқ Киев Россия ҳам амал қилса, энергетика объектларига ҳужумларни тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

🔥@burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 13, 2026💰Давлат ишида ёки банкда ишламоқчимисиз? Бунинг учун таниш билиш қидириш шарт эмас. Фақат…
  2. Oct 13, 2026🇲🇺 Маврикийда оммавий тартибсизликлар ортидан мактаблар вақтинчалик ёпилди Маврикий Таъл…
  3. Oct 13, 2026🇸🇦🇾🇪 Саудия Арабистони Ар-Риёд аэропортини ёпди ва ҳусийларни қатъий огоҳлантирди Сауд…
  4. Oct 13, 2026🇺🇸🇹🇷🇸🇦🇾🇪 Трамп Туркиядан Яман ҳусийларига қарши курашга қўшилишни сўраши мумкинлиг…
  5. Oct 13, 2026Журналист: Путин уруш тугашини Зеленскийдан кўра кўпроқ хоҳлаётгани ҳақидаги фикрга келиши…
  6. Oct 13, 2026Журналист: Кеча Россия олтита энергетика объектига зарба берди. Трамп: Хўш, ундан олдин Ук…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →