TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.6K subscribers
Post #82314 5.94K
🇲🇺 Маврикийда оммавий тартибсизликлар ортидан мактаблар вақтинчалик ёпилди

Маврикий Таълим вазирлиги 13 октябр куни мамлакатнинг баъзи ҳудудларида мактаблар вақтинча ёпилганини маълум қилди. Бунга полиция ходими ёш аёлга ўқ узганидан сўнг бошланган тунги тартибсизликлар сабаб бўлди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, 27 ёшли Элоди Томасга ўқ узилиши ортидан полиция сержантига нисбатан дастлабки айблов эълон қилинган. Бироқ ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳақида тафсилотлар келтирилмади.

Элоди 9 октябр куни кечаси пойтахтдан жанубдаги турар жой даҳасида фургонда уйига қайтаётганида яраланган. Соғлиқни сақлаш вазири Анил Бачуга кўра, Элоди танасидан ўқни олиб ташлаш бўйича муваффақиятли жарроҳлик амалиётини ўтказган. Полиция ходимлари ҳодиса юзасидан изоҳ бермади. Лекин суриштирув ишлари бошлангани маълум қилинди.

12 октябр куни кечаси мамлакатнинг айрим ҳудудларида намойишчилар автомобил шиналарини ёқиб, йўлларни тўсиб қўйди. Шу сабабли ҳудудларга полиция кучлари сафарбар этилди. Бош вазир идораси ҳозирда вазият барқарорлашганини ва барча давлат хизматлари одатдагидек ишлашини билдирди.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 13, 2026💰Давлат ишида ёки банкда ишламоқчимисиз? Бунинг учун таниш билиш қидириш шарт эмас. Фақат…
  2. Oct 13, 2026🇸🇦🇾🇪 Саудия Арабистони Ар-Риёд аэропортини ёпди ва ҳусийларни қатъий огоҳлантирди Сауд…
  3. Oct 13, 2026🇺🇸🇹🇷🇸🇦🇾🇪 Трамп Туркиядан Яман ҳусийларига қарши курашга қўшилишни сўраши мумкинлиг…
  4. Oct 13, 2026Журналист: Путин уруш тугашини Зеленскийдан кўра кўпроқ хоҳлаётгани ҳақидаги фикрга келиши…
  5. Oct 13, 2026Журналист: Кеча Россия олтита энергетика объектига зарба берди. Трамп: Хўш, ундан олдин Ук…
  6. Oct 13, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Трамп Украина ва Россия ўртасидаги “энергетик сулҳ” бўйича келишувлар иш бери…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →