🇺🇦Харкивда дронлар ҳужуми оқибатида кўп қаватли уйлар шикастланди
Харкивнинг Киев туманида дронлар ҳужуми оқибатида кўп қаватли турар жой бинолари шикастланди. Бу ҳақда шаҳар мэри Игор Терехов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, дронлардан бири кўп қаватли уйга келиб урилган. Бинонинг 7–9-қаватлари шикастланган ва ёнғин чиққан. Терехов ҳодиса оқибатида 12 киши жабрланганини билдирди.
Шаҳар мэри туманга дронлар билан жами бешта зарба берилганини айтди. Харкив вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов ҳам бир нечта дрон кўп қаватли турар жой биноларига текканини маълум қилди. Унинг маълумотига кўра, уч киши жароҳатланган.
🔥 @burchakostida
Post #82249
17.4K

