🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Путин билан гаплашдим, Россия АҚШ ва жаҳон бозорига миллионлаб тонна дизел ёнилғисини етказиб беради — Доналд Трамп
АҚШ президенти Россия раҳбари билан навбатдаги телефон мулоқотини ўтказди. Трампнинг ёзишича, Россия Америка ва глобал бозорга яқин муддат ичида жами 3 миллион тонна дизел беради, бу эса нархларни рекорд даражада туширади.
АҚШ президентининг сўзларига кўра, Москва зудлик билан 300 минг тоннадан ортиқ, ноябр ойи давомида яна 500 минг тонна, ундан кейин эса яна 1 млн тонна дизел етказиб беради. Келгусида етказиб бериш ҳажми 3 млн тоннага ошиши мумкин.
"Россия дизелни қайта ишлаш заводларининг ҳолатидан келиб чиқиб, қисқа вақт ичида 3 млн тонна дизелни етказиб беради. Ҳўрмуз устидан назоратимиз ва Россия энергияси бўйича ушбу ажойиб эълон сабаб дизел нархлари дунёда рекорд даражада пасаяди. Америкаликлар учун, айниқса буюк фермерларимиз, чорвадорларимиз ва юк ташувчиларимиз учун нархларни пасайтириш менинг устувор вазифамдир", — дея қўшимча қилди Трамп.
🔥 @burchakostida
Post #82156
16.7K