#Диққат
Тошкент шаҳрида 10 мингга яқин хонадон вақтинча газсиз қолади.
14-октябр куни соат 10:00 дан 18:00 гача таъмирлаш ишлари сабабли Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
"Ҳудудгаз пойтахт" маълумотига кўра, бу вақтда жами 9 754 та хонадон ва 297 та улгуржи истеъмолчи газсиз қолади.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Post #74624
40.9K

- 👍 13
- 😢 7