TGViewer
BUGUNGI GAP | Расмий канал BUGUNGI GAP | Расмий канал @bugungigap · 973K subscribers
Post #74631 12.4K
#Тезкор
1-ноябрдан Ўзбекистон бўйлаб иссиқлик ва иссиқ сув тарифларини ошириш режалаштирилмоқда.

Тошкентда иситиш ва иссиқ сув нархи 30 фоизга, иссиқлик энергияси тарифи эса қарийб икки бараварга оширилиши мумкин.

Муҳокамага қўйилган ҳужжатга кўра, жорий йил 1 ноябрдан Тошкент аҳолиси учун қуйидаги тарифларни белгилаш таклиф этилмоқда:
Марказий иситиш — 1 кв. метр учун суткасига 314 сўм (ҚҚС билан);
Иссиқ сув (ҳисоблагич бўйича) — 1 куб метр учун 11 607 сўм (ҚҚС билан);
Иссиқ сув (ҳисоблагичсиз) — бир киши учун ойига 45 330 сўм;
Иссиқлик энергияси — 1 Гкал учун 206 636 сўм.

Ётоқхоналарда яшовчилар учун марказлашган иссиқ сув таъминоти тарифи бир киши учун ойига 33 720 сўм этиб белгиланиши таклиф қилинган.

Ҳозирда иссиқ сувнинг бир куб метри 8 928,7 сўмни ташкил этади. Ҳисоблагич бўлмаган тақдирда, бир киши учун ойлик тўлов ҚҚС билан 34 868,9 сўмга тенг.

Амалдаги тариф бўйича иситиш мавсумида иситиладиган майдоннинг ҳар бир квадрат метри учун суткасига 241,4 сўм тўланади.

Шундай қилиб, иссиқлик энергияси тарифи қарийб 48 фоизга, аҳоли учун иситиш ва иссиқ сув тарифлари эса тахминан 30 фоизга ошиши мумкин.

Лойиҳа муҳокамаси 28-октябрга қадар давом этади. Уни ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
  • 😱 47
  • 😢 20
  • 😁 9
  • 👍 1
More from @bugungigap
  1. Oct 13, 2026#Диққат Ноябр ойида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам берили…
  2. Oct 13, 2026#Ана_холос 15 яшли қиз ўз жанозаси пайтида тирилиб қолибди. Гватемалада яқинлари дафн қила…
  3. Oct 13, 2026Тўйлардаги поёндоз тортишга пародияни зўри бўлибди. 😂 ⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайди…
  4. Oct 13, 2026Ўзбекистонда ҳарбий рўйхатдан ўтмаган 17–18 ёшли йигитларни аниқлаш ишлари бошланмоқда. Ху…
  5. Oct 13, 2026Бу спортчи акамиз шу билан қайтиб видео қилмабдилар. 😁 ⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайд…
  6. Oct 13, 2026#Ана_холос Ботокс қилдирган 16 киши аҳволи ёмонлашиб касалхонага тушибди. Маълумотларга кў…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →