Ноябр ойида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳужжат лойиҳасида 2026-йил ноябр ойида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ бўйича компенсация олиш учун даромад мезонини минимал истеъмол харажатларининг 2 бараваригача — оиланинг ҳар бир аъзосига 1 млн 430 минг сўмгача кенгайтириш таклиф қилинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаларида эса аҳоли учун суюлтирилган газ нархини 1 кг учун 5 000 сўм этиб белгилаш, 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этиш таклиф этилган. Суюлтирилган газ бўйича эҳтиёжманд оилаларга ойига 20 кг гача ҳар бир килограмм учун 3 000 сўм компенсация тўланади.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
