TGViewer
Bintu Sodiq Bintu Sodiq @bintusodiq · 135K subscribers
Post #24875 43.5K
ПАЙҒАМБАР УЙИДАГИ ҚАРШИЛИК

Қуръонда зикри келган аёллар қиссаси
ҚУРЪОН ВА АЁЛ

🌱 Савол:

— Жуфтлик ҳикмати, энг аввало, садоқат, адолат ва муҳаббат туйғулари билан камол топиши ҳақида Одам Ато ва Момо Ҳаво қиссаларидан билиб олдик. Кейинги юборилган Нуҳ ва Лут пайғамбарлар ўз жуфтлари ва аҳли оиласи билан синовга солинди ва ўртадан ўша ҳикмат кўтарилди, яъни муҳаббат ва садоқат қайсидир маънода хиёнат ва ишончсизлик билан алмашди. Бу хиёнатни фақатгина ўз жуфтига эмас, балки яратилиш ҳикматига, яъни ўз-ўзига хиёнат деб тушунсак, тўғри бўладими?

🌱 Жавоб:

— Хиёнатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу эр-хотиннинг орасида бўладиган хиёнат эмас, балки динга хиёнат қилиш, Аллоҳга хиёнат қилиш, бош тортиш, иймон келтирмаслик, Аллоҳ таолонинг ваҳдониятини тан олмасликдир.

Нуҳ алайҳиссаломнинг аёллари нима қилди? Фақатгина куфр келтирдими? Йўқ, куфр келтириш билан кифояланмади.

Аслида бундай зотларни машаққатли йўлларида жуфтлари мададкор бўлишлари керак. Нуҳ алайҳиссалом, айтиб ўтганимиздек, жуда узун йиллар машаққат чекканлар, оғир даъват ишларини олиб борганлар, ҳаётлари осон бўлмаган. Жуфтлари сифатида, сокинлик топувчи рафиқалари сифатида, энг яқин кишилари сифатида аёллари мададкор бўлиб туриши керак эди. Лекин аёллари куфр келтиргани, иймон келтирмагани етмагандек, уларга қаршилик қилди.

Бунинг ёрқин мисоли сифатида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларини олишимиз мумкин. Хадича розияллоҳу анҳо жуда ҳам гўзал зарбулмасал бўла оладилар. Бу маънода Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вақтики, даъват билан келганларида, илк иймон келтирган инсон сифатида Хадича онамизни таниймиз. Ҳеч шубҳасиз, айтишлари билан, бу хабарни беришлари билан иймон келтирдилар. Ана шу ҳолат кишилар учун энг катта шарафдир. Иймон келтириш билан кифояланиб қолмасдан, неча йиллар машаққатли даъват йўлида улар билан елкама-елка турдилар, машаққатларни биргаликда кўтардилар.

Ҳаттоки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадичадан кейин у кишининг хотиралари ҳақида яхши гапларни айтиб: «Ҳамма мени ёлғончига чиқарганда у менга тасдиқ қилди, яъни ишонди, мени тасдиқлади, ҳамма молини қизғонган пайтда у мендан ҳеч нарсасини қизғонмади», деб айтар эдилар. Бу эса аёл кишига ниҳоятда катта шарафдир. Хадича онамиз вафот этган йилларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «маҳзунлик йили» деб атадилар. Чунки нафақат ўзлари, балки бутун мусулмон умматига катта жудолик бўлган эди. Хадича онамизнинг фазилатларини санаб адоғига етиб бўлмайди.

Қарангки, шунинг муқобилида турувчи аёллар ҳам бўлган экан. Унга Нуҳ алайҳиссаломнинг аёлини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Нуҳ алайҳиссаломни кема ясашда, даъват ишларида қавмлари ёлғончиликда айблашган, туҳмат қилишган, масхаралашган. Ана шу масхара қилувчилар ичида, минг афсуски, аёллари ҳам бор эди. У кофир қавм билан бирга бўлиб, эрларига тескари бўлган ва улар билан қўшилиб масхара қилиб, ёлғончига чиқариб, нимаики азият бўлса, берган.

Вақтики келиб, кема йўлга тушадиган бўлганда ҳам, эрларига йўлдош бўлишни эмас, кофирлар билан қолишни афзал билган. Оқибатда улар билан биргаликда ҳалок бўлган. Мана шулар хиёнат деб аталмоқда.

«Маҳалла» радиокан
алининг «Маърифат чироқлари» кўрсатуви журналисти Умида Ғаффорованинг саволларига устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ жавоб берган.

📚 «Омина» журналининг 11-сонидан (2026 йил) олинди.



🌱 @BintuSodiq
  • ❤‍🔥 230
  • ❤ 199
  • 👍 102
  • 🔥 20
  • 😢 17
  • 🥰 7
  • 👏 7
  • 👀 4
  • 🤗 3
  • 😇 2
More from @bintusodiq
  1. Sep 25, 2026❔Юзим парвариши учун пилинглар қилдирсам жоизми? Савол: Мен косметологга мурожаат қилган э…
  2. Sep 25, 2026🟢 Танлов ғолиблари аниқланди! Мавлид ойи муносабати билан қалбларимизда Расулуллоҳ соллал…
  3. Sep 24, 2026Аллоҳим, танимизга офият, қалбимизга хотиржамлик бер ва тилимизни саловотдан айирма. 🌱 Жу…
  4. Sep 24, 2026🌱 Нега биз ота-онамизга, баъзан эса узоқ аждодларимизга ҳам ўхшаймиз? Бунинг сири — генла…
  5. Sep 24, 2026Kitob yozish g‘oyangiz bormi? Uni qo‘lyozmaga aylantirish vaqti keldi! 📚 “Keling, kitob y…
  6. Sep 23, 2026Бахтли оила — эркак меҳр беришни, аёл эса эркинлик ва ишонч беришни ўрганган жойда қурилад…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →