Ходимамиз халқаро миқёсда эътироф этилди
«Пешқадамлар карвони» муассасаси медиа бўлими раҳбари Гўзал Дадамуҳаммедова «Достойнейшая» («Энг муносиб») кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мазкур мукофот 2023 йилда Россия мусулмон аёллар ташкилотлари жамоат ҳаракати ҳамда «Евроосиё аёллар гуманитар академияси» томонидан таъсис этилган бўлиб, илм-фан, маърифат, ёшлар тарбияси ва хайрия ишларига салмоқли ҳисса қўшган хотин-қизларга тақдим этилади.
Мукофотни «Aиша» халқаро аёллар клуби раҳбари Марям Бариева топширди. Бу эътироф Гўзал Дадамуҳаммедованинг ташкилот билан ҳамкорликда хотин-қизлар маърифати ва таълимини ривожлантириш йўлидаги фидокорона меҳнатлари самарасидир.
«Пешқадамлар карвони» жамоаси Гўзал Дадамуҳаммедовани ушбу муносиб эътироф билан чин дилдан муборакбод этади. Илм-маърифат йўлидаги хайрли ва сермаҳсул фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз!
@BintuSodiq
Post #24872
43.8K

- ❤ 679
- 👏 266
- 👍 89
- 🤗 32
- 🏆 22
- 🔥 17
- ❤🔥 15
- 🥰 7
- 🕊 3
- 🎉 2
- ✍ 1