TGViewer
Bintu Sodiq Bintu Sodiq @bintusodiq · 135K subscribers
Post #24868 48.5K
Араб тили ва Уммон маданияти — халқаро тажриба ва ёндашувлар

🗓2026 йил 16 сентябрь куни Уммон Султонлигининг Тошкентдаги элчихонасида "Уммон Султонлигининг араб тилини ва Уммон маданиятини дунё бўйлаб бошқа тилларда сўзлашувчиларга ўргатишдаги ўрни» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида араб тили ва Уммон маданиятини бошқа тилларда сўзлашувчиларга ўргатиш соҳасида 18 йилдан ортиқ тажрибага эга, мазкур йўналиш бўйича магистр даражасини олган, Европа, Осиё ва Америкадаги қатор университетларда фаолият юритган мутахассис устоз Ҳузайм бин Муҳаммад ал-Манийъий маъруза қилди.

Маърузада араб тилини ўқитишнинг замонавий усул ва ёндашувлари, Уммон Султонлигининг араб тили ҳамда миллий маданиятини халқаро миқёсда тарғиб қилиш борасидаги тажрибаси, шунингдек, маданий-маърифий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Уммон Султонлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий хоним, Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари, юртимиздаги олий таълим муассасаларининг араб тилига ихтисослашган факултет талабалари ҳамда Уммон Султонлигида таҳсил олган юртдошларимиз иштирок этдилар.

Тадбир якунида араб тили ва Уммон маданиятини ўрганиш, таълим соҳасидаги тажриба алмашинувини ривожлантириш ҳамда икки давлат ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

@BintuSodiq
  • ❤ 399
  • 👍 80
  • 🔥 51
  • 🥰 15
  • 😍 14
  • ❤‍🔥 12
  • 🤗 10
  • 🕊 6
  • ✍ 3
  • 👏 2
  • 🎉 2
More from @bintusodiq
  1. Sep 26, 2026Умр — инсонга берилган энг қиммат омонат. Уни нималарга сарфлаётганимиз эса энг катта саво…
  2. Sep 25, 2026❔Юзим парвариши учун пилинглар қилдирсам жоизми? Савол: Мен косметологга мурожаат қилган э…
  3. Sep 25, 2026🟢 Танлов ғолиблари аниқланди! Мавлид ойи муносабати билан қалбларимизда Расулуллоҳ соллал…
  4. Sep 24, 2026Аллоҳим, танимизга офият, қалбимизга хотиржамлик бер ва тилимизни саловотдан айирма. 🌱 Жу…
  5. Sep 24, 2026🌱 Нега биз ота-онамизга, баъзан эса узоқ аждодларимизга ҳам ўхшаймиз? Бунинг сири — генла…
  6. Sep 24, 2026Kitob yozish g‘oyangiz bormi? Uni qo‘lyozmaga aylantirish vaqti keldi! 📚 “Keling, kitob y…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →