Бухоро вилоятидаги “Билол” мактабида тарбия ва китобхонлик масалалари бўйича суҳбатлар қиляпмиз, дарслар ўтяпмиз.
Ўсмирлар очилиб гаплашиши бироз қийин. Суҳбатдан сўнг: “Саволлар бўлса, марҳамат”, – десам, кўпчилик жим. Бир-икки савол-жавобдан кейин яна бир-биримизга қараб қолдик.
Сўнг бир бола: “Ойига неча пул топасиз?” — деб қолди. Ҳамма ҳайрон, баъзи синфдошлари болани айблагандек бўлди. Мен эса вазиятдан фойдаландим.
Очиғи, ёзувчилар фақат адабиёт китобларда қолиб кетмаган, фақат ўлгандан кейин эъзозланадиган бўлишини истамайман. Ёзувчилик тажрибаларимни ўртоқлашишни, улар ҳам фақир, ғариб эмас, яхши яшашини кўрсатишни истайман. Токи болаларимиз ёзувчи бўламан деб орзу қилсин, интилсин.
— Сизларнинг ойлик тўловларингиз қанча? – дедим.
Айтилди. Мен ҳам энг кўп пул топган ойларимдан келиб чиқиб:
— Сизлардек йигирма нафар болани ўқитишга етадиган пул топаман, – дедим.
Ана ғала-ғовур бошланди ва кетма-кет ёзувчилик бўйича саволлар берилди…
Дарвоқе, “Билол” мактабида нархлар арзон экан-да!
@GiyosiddinYusuf