❓Иш бошлаш учун қанча пул керак?
Уйда буюртмага пишириқ тайёрламоқчисиз. Керакли печнинг нархини билдингиз — 12 млн сўм.
Энди шунча маблағ топсангиз, ишни бошлаш мумкинми?
Печни олиб келган кунингиз масаллиқ, қолип ва қадоқ ҳам керак бўлади. Биринчи буюртмадан пул тушгунча айрим харажатларни ўзингиз тўлайсиз.
Келинг, бошланғич ҳисобни тузиб кўрамиз. Рақамлар шартли:
⏺Печ — 12 млн сўм.
⏺Етишмаётган қолип, патнис ва майда жиҳозлар — 2 млн сўм.
⏺Дастлабки буюртмалар учун масаллиқ ва қадоқ — 3 млн сўм.
⏺Сотувдан пул тушгунча коммунал ва етказиб бериш харажатлари учун захира — 1 млн сўм.
Жами 18 млн сўм керак бўляпти. Шундан бизнесга ажратишингиз мумкин бўлган ўз пулингиз 5 млн сўм бўлса, яна 13 млн сўм етишмайди.
Рўйхатни тузаётганда ҳар бир хариднинг ёнига битта савол ёзинг:
«Бусиз биринчи буюртмани бажара оламанми?»
Масалан, уйдаги миксер яхши ишлаётган бўлса, ҳозирча ундан фойдаланиш мумкин. Логотип туширилган қиммат қутиларни ҳам кейинроқ буюртма қилса бўлади.
Дастлаб маҳсулотни яхши сақлайдиган, ташишга қулай оддий қадоқ етиши мумкин.
Масаллиқ ва керакли қолипни эса кейинга қолдиролмайсиз. Улар бўлмаса, печ тайёр тургани билан буюртмани бажариб бўлмайди.
Шу тариқа харидларингизни ажратинг: уйда бор, ҳозир зарур ва кейин олса бўладиган нарсалар.
Етишмаётган маблағни шундан кейин ҳисобланг.
Маҳалла банкирига шу рўйхат ва сотувчиларнинг нархлари билан боринг.
Қайси харидларни кредит ҳисобидан молиялаштириш мумкинлигини, дастлабки кундалик харажатларни қандай қоплашингизни бирга аниқлаштиринг.
@bankir
Post #9422
13.3K

- 🤔 9
- 👎 4
- 👍 3
- 🔥 1