Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пасайиб бормоқда
25 сентябрь куни Ўзбекистон Марказий банки ўлчовли олтин қуймалар нархларини эълон қилди.
Унга кўра, 5 граммлик олтин қуйма нархи 9 млн сўмдан пастлаб, 8 млн 994 минг сўмни ташкил этган. Бу йил бошидан буён, аниқроғи 9 январдан кейинги энг паст кўрсаткич.
1 грамм учун ҳисоблаганда 1 млн 799 минг сўмни ташкил этмоқда. Солиштириш учун, 3 март куни нарх 2 млн 173 минг сўмга етиб, рекорд қайд этилганди. Нархлар шундан буён 17 фоизга пасайган.
@bankir
Post #9374
14.6K

- 👍 23
- 👎 8
- 🔥 2
- 🤔 2