❓Ҳоким ёрдамчисига борайми ёки маҳалла банкирига?
Бизнес бошламоқчисиз. Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси ҳам бор, банкир ҳам. Иккаласи ҳам тадбиркорлик масаласида ишласа, фарқи нимада?
💼Ҳоким ёрдамчиси оиланинг бандлиги ва даромад топиш имкониятлари билан ишлайди.
Иш излаётган одамни бўш иш ўрнига, ҳунар ўрганмоқчи бўлганларни ўқув курсларига йўналтириш, тадбиркорлик учун кредит ва субсидия олишга кўмаклашиш унинг вазифаларига киради.
💻Маҳалла банкири эса ҳудудга бириктирилган банк ходими.
У бизнес ғоясини лойиҳага айлантириш, ҳисоб-китоб ва молиялаштириш имкониятларини тушунтириш, ишни бошлаш ҳамда маҳсулотни сотиш бўйича маслаҳат беради.
Масалан, тикувчиликни ўрганмоқчи бўлсангиз, ҳоким ёрдамчисидан мос ўқув курслари ҳақида сўрашингиз мумкин.
Тикишни билсангиз ва уйда буюртма олишни йўлга қўймоқчи бўлсангиз, маҳалла банкири билан ускуна, харажат ва молиялаштириш масаласини муҳокама қиласиз.
🤝Айрим жараёнларда иккаласи бирга ишлайди.
Оилавий тадбиркорлик дастуридаги кредитларда ҳоким ёрдамчисининг тавсияси назарда тутилган.
Маҳалла банкири эса сотиб олинган маҳсулот ёки ускуна етказиб берилганини тасдиқлашда ҳам қатнашади.
Шунинг учун мурожаатни аниқ эҳтиёжингиздан бошланг: «Ҳунар ўрганмоқчиман», «Иш излаяпман» ёки «Буюртмаларим бор, ускунага маблағ керак».
Шунда сизга қайси ёрдам зарурлигини аниқлаш ҳам осонлашади.
@bankir
Post #9372
15.5K

- 🔥 12
- 👍 7
- 🤔 7
- 👎 1