Экспортчилар кредитининг юқори фоизлари давлат томонидан компенсация қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев тайёр маҳсулот экспорт қилувчи тадбиркорлар учун кредит олишда енгиллик берилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, уларнинг хорижий валютадаги кредитлари бўйича 5 фоиздан, миллий валютадаги кредитлари бўйича эса 14 фоиздан ошган фоиз харажатларини уч йил давомида давлат томонидан компенсация қилиш кўзда тутилмоқда.
Давлат раҳбари мутасаддиларга бу бўйича зарур ҳисоб-китобларни тайёрлаш ва тақдим этишни топширди.
@bankir
Post #9368
15.7K

- 🔥 10
- 🤔 5
- 👍 4
- 👎 4