TGViewer
arabic.uz (hikmatlar) arabic.uz (hikmatlar) @arabicuz · 38.2K subscribers
Post #32155 5.89K
14076. Оиша розиялоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизларнинг биродарингиз вафот этса, уни ўз ҳолига қўйинглар ва у ҳақида ёмон гапларга киришманглар”, дедилар.

Абу Довуд ривояти.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Агар сизларнинг биродарингиз вафот этса» деган сўзларидаги «биродарингиз» дегани — сизлар ҳамроҳ ва дўст бўлиб юрган мўмин-мусулмонлардир.
2«Уни ўз ҳолига қўйинглар, уни ёмонлаб гапирманглар» дегани эса: уни ёмон сўзлар билан тилга олишни тарк этинглар, балки уни яхши ном билан ёд этинглар; агар яхши сўз билан ёд этиш имкони бўлмаса, у ҳақида гапиришдан тийилинглар, деганидир.
Бунда уммат учун тириклар ва вафот этганлар билан хушмуомала бўлиш, уларнинг шаънини риоя қилиш ва яхши муносабатда бўлишга далил бор.
- Яна бир фикрга кўра, «уни ўз ҳолига қўйинглар» деганининг маъноси: у вафот этганидан кейин унга бўлган муҳаббатни, уни деб йиғлашни ва унга боғланиб қолишни тарк этинглар, деганидир.
- Яна бир талқинга кўра, маъноси: “Уни Аллоҳ таолонинг раҳматига топширинглар», яъни уни Аллоҳнинг раҳматига қўйинглар. Зеро, Аллоҳ ҳузуридаги нарса солиҳ кишилар учун яхшироқдир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 77
  • 😢 35
  • 👍 22
  • 🔥 2
More from @arabicuz
  1. Oct 13, 2026Биррул волидайн 📜Ота-она билан муносабатда фарзандлар йўл қўядиган асосий хатолар Ота-она…
  2. Oct 13, 202614078. Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ, Қурайшлик бир йигитга: «Эй биродаримнинг ўғли! Аввало…
  3. Oct 12, 202614077. Агар ҳимматлар даражасини билмоқчи бўлсанг, Робиъа ибн Каъбнинг юксак ҳимматига наз…
  4. Oct 12, 2026Намоз 📜Бугун сенга оғирлик қилаётган (малол келаётган) бир ракат намозинг учун охиратингд…
  5. Oct 12, 202614075. Набавий дуолар 📜Аллоҳумма, аъинний ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик. А…
  6. Oct 11, 202614074. Ҳар қачон қалбинг ғафлатда қолиб, нафсинг дунё ҳаётига берилиб кетса, қабристонга ч…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →