давоми
Аллоҳ ишларнинг каттаю кичикларини, дақиқ тафсилотларини, кичик сабабларини, жуда йироқ мақсадларини, жуда узоқ фикр-ниятларини, бандаларининг хотираларини ва ҳис-туйғуларини билувчи, шу билан бирга бандаларига меҳрибон ва лутфу марҳаматли Зотдир.
Демак, ал-Латиф бўлган Аллоҳ бандаларининг барча ишларини енгиллаштиради, уларнинг дуоларини ижобат қилади, Аллоҳ уларга махфий сатр ҳолатида яхшиликлар қилади, бандалар билмаган жиҳатдан Аллоҳ уларга неъматларини зоҳир ҳамда мўл-кўл қилиб беради ва сановчилар бунинг саноғига ета олмайди, инкор этувчилар инкор эта олмайди.
Сиз Аллоҳнинг мукаррам хилқатисиз, Аллоҳ сизга мавжудлик неъматини берди.
Сўнг Аллоҳ сизга бу неъматнинг давомий бўлиб туриш неъматини инъом қилди. Аллоҳ сизга ҳавони, сувни, турар жойни, илмни, нутқнинг равонлигини ато қилди. Сизда хотин, бола-чақалар, қуда-андалар мавжуд. Бу неъматларнинг барчаси Аллоҳ азза ва жалланинг фазлидандир. Демак, бу маъно ҳам ал-Латиф маъноларидандир.
Ал-Латиф исмининг биринчи асосий маъноси шуки, албатта, Аллоҳ бу дунёда бандаларига кўринмас махфий Зотдир.
Бирор киши Аллоҳни била олмаслиги ва кўра олмаслиги ҳақдир. Аммо сиз уйингизда хотинингиз ва болаларингиз билан ўтирганингизда, қаерда бўлсангиз ҳам Аллоҳ сизлар билан биргадир. Лекин Унинг лутфи ва ўта махфийлиги биландир. Қаерда бўлса ҳам Аллоҳ у билан бирга эканини билмоқлиги, албатта, киши иймонининг афзаллигидандир.
Демак, Аллоҳ таоло бу дунёда кўринмайди, балки ўзининг лутфи-марҳамати, ҳикмати, икроми ва муҳаббати боис охиратда кўринади. Аллоҳ бу дунёда бизларга кўринмаслиги лутфи марҳамати ва имтиҳонидир. Охиратда биз уни кўришимиз эса Унинг икроми ва эҳсонидир.
Агар инсонлар Аллоҳни бу дунёда равшан аниқ кўрганларида, Аллоҳнинг ҳикмати ботил бўлар, уни адолат маънолари йўқ бўлиб кетар эди. Шунинг учун инсонлар уни охиратда кўриши ҳақида Қуръонда қуйидагича айтди: "У Кунда яшнар юзлар бор – Роббига назар солувчилар". Қиёмат сураси, 22, 23 – оят.
Агар Аллоҳ таоло бу дунёда кўринса, гуноҳлар ортидан азоблар жорий қилингани кўрилса, ҳар бир инсон тўғри йўлда, истиқоматда бўлиб қолади. Лекин бу истиқоматнинг қадр-қиммати бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло бандаларини ўзига бўлган боғлиқлиги қаҳр алоқасида бўлишини хоҳламайди, балки муҳаббат алоқасида бўлишини истайди.
Шунинг учун агар Аллоҳ бу дунёда зоҳир бўлиб кўринса, албатта барча таклиф этилган амаллар, жасоратлар, савоб ва иқоблар буларнинг барчаси бекор бўлиб қолади. Бизлар бу дунёда имтиҳон қилинишимизни, жаннатга ҳақли бўлишимизни, бизга савоб бўлишини, даражаларимиз баланд бўлишини имкони бўлмай қолади.
Шу ўринда Аллоҳ айтади: “Аллоҳнинг башар билан гаплашмоғи бўлмаган, фақат ваҳий орқали, ёки парда ортидан, ёхуд элчи юборур ва ул У Зотнинг изни ила хоҳлаган нарсасини ваҳий қилур. Албатта, У Олийдир, ўта ҳикматлидир”, Шууро сураси, 51-оят.
Агар биз «Аллоҳ бандаларига ўта латофатлидир» десак, бу Аллоҳ таоло доимий сиз билан бирга, овозингизни эшитади, қалбингиздаги нарсани билади, хоҳиш-истаклар, эътиқодлар, тасаввурлар, хаёллар, буларнинг барчасини, шунингдек, қалбингиздаги ғам-ташвиш, қийинчилик, аламлар, хавф-ражолар – буларнинг барини билади деганидир. Шу билан бирга Аллоҳ сиз билан биргалиги маҳбубдир.
Тасаввур қилинг, агар бир инсон бошқа бир инсон билан доим бирга бўлса, ўтирганда у билан бирга ўтирса, юрса у билан бирга юрса, уйига кирганида у билан бирга кирса, таом еганида у билан бирга таом еса... Шу ҳол беш-олти кунлаб давом этса, охири «ҳужум»га учраган киши: мендан узоқда тур, олдимдан кетгин, дейди. Ваҳоланки, доим бирга бўлган киши унга бир оғиз сўз гапирмаган, танқид ва эътироз билдирмаган, ундан ҳеч нарса талаб ҳам қилмаган. Демак, бегона одамнинг сиз билан бирга бўлиши сизга ноқулайлик ва машаққат келтиради. Лекин Аллоҳ азза ва жалла доим сиз билан биргадир, лекин сиз Унинг биргалигини ҳис қилмайсиз, Унинг сиз билан биргалиги маҳбубдир.
«У қаерда бўлсангиз ҳам сиз билан бирга. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир». Ҳадид сураси 4-оят.
Ал-Латиф исмининг иккинчи маъноси: ишларнинг нозик жиҳатларини ва сир-асрорларини билувчи деганидир.
Ал-Латиф исмининг учинчи маъноси: Аллоҳ бандаларига уларнинг ўзлари билмаган жиҳатдан уларга ўта лутфу марҳаматли ва улар ўйламаган томондан уларга манфаатли нарсаларни ҳозирлаб, тайёрловчи Зотдир.
Масалан: куннинг қаттиқ иссиқ бўлиши, яъни ҳаво ҳароратининг кўтарилиши: Аллоҳ азза ва жалла ана шу шаҳар (юрт) аҳлига ўзлари билмаган ҳолда уларнинг меваларини пишишини ҳозирлаб, тайёрлайди. Қарабсизки бир ойдан сўнг уларнинг мевалари бозорларда чиройли кўринишда, мазали, ширин таъм, савдода ҳозиру-нозир бўлади. Бу меваларни шу муддатда ким пишириб тайёрлади? Албатта Аллоҳ таоло ҳозирлаб тайёрлайди.
Аллоҳ бандаларига лутфу-марҳаматли Зотдир. Унинг фазли билан ҳарорат бир муддат иссиқ, бир муддат совуқ бўлади, тупроқнинг унумдорлиги ошади, ерга бир муддат озгина сув еткизилади. Аллоҳ бандаларига яхшилик қилувчи, уларга ўзлари билмаган жиҳатдан марҳаматли, уларга манфаатли нарсаларни ўзлари ўйламаган томондан уларга ҳозирлаб, тайёрлаб, ризқ қилиб берувчи Зотдир.
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек, Аллоҳни ал-Латиф исмининг тўртинчи маъноси: албатта, Аллоҳ барча ишларни нозик жиҳатини билади ва бандасини бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга катта иноят билан ўзгартирувчи Зотдир.
Ал-Латиф исмининг яна бир маъноси: Аллоҳ бандаларини ишларини нозик жиҳатларини ва сиру асрорларини билувчи, сўнгра уларни ўз ўрнига қўполликсиз ва мулойимлик йўли билан бажарувчи Зотдир.
Аллоҳнинг ал-Латиф исмидан мўминнинг насибаси
Аллоҳнинг бу исмидан банданинг насибаси, Аллоҳни бандаларига мулойимли-марҳаматли бўлишлигидир. Аллоҳнинг динига даъват қилишда ҳам уларга мулойим ва марҳаматли бўлишидир.
“Фиръавнга боринглар! Чунки у туғёнга кетди. Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд, эсласа ёки қўрқса”. Икковлари: “Роббимиз, биз унинг бизга ёмонлик қилишидан ёки туғён қилишидан қўрқамиз”, дедилар. У Зот: “Қўрқманглар! Албатта, Мен сизлар биланман, эшитаман ва кўраман”. Тоҳа сураси, 43-46-оятлар.
Бир ишни амалга ошириш учун у тамон ҳаракатлансангиз ҳам мулойим бўлинг. Агар бир ишни ташкил қилмоқчи бўлсангиз, унинг соҳибига оғир келмайдиган дастур тайёрланг.
давоми бор...
@arabicuz
Post #32104
1.8K
- ❤ 17
- 😢 4
- 👍 3