Фотиҳа
📜Намозингда Фотиҳа сурасини хотиржамлик билан, шошилмасдан ўқи. Ундаги ҳар бир ҳарфни Аллоҳ нозил қилганидек тўғри талаффуз қилишга эътибор бер. Зеро, Фотиҳа уммул Қуръон яъни, Қуръоннинг онаси ва энг улуғ суралардан биридир. У намознинг рукни бўлиб, намоз фақат у билан тўғри бўлади.
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотиҳатул Китоб»ни ўқимаганнинг намози йўқдир», дедилар. Имом Бухорий ривояти.
Қуръон тиловатини мукаммал адо этиш шунчаки шаклий иш эмас. Аксинча, у қалбий ва лисоний ибодатдир. Бир ҳарфни ўзгартириш маънонинг ўзгаришига олиб келиши ва намозни бузиши мумкин.
Эй Аллоҳнинг бандаси! Уни қандай нозил қилинган бўлса, шундай ўқишга жиддий аҳамият бер. Фотиҳани хушуъ билан ўқи ва уни тадаббур қил. Зеро, у намознинг калити ва руҳидир. Унда Аллоҳга ҳамду санони ва Ундан ҳидоят ҳамда собитқадамлик сўралган дуони жамлайсан.
Шундай экан, уни ўқишингни чиройли қил! Шунда намозинг янада комил бўлади ва унинг васф қилишга ожиз бўлинган баракалари очилади.
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Post #32097
6.68K

- ❤ 125
- 👍 36
- 😢 30
- 🤩 8
- 🔥 6
- 😱 1