TGViewer
arabic.uz (hikmatlar) arabic.uz (hikmatlar) @arabicuz · 38K subscribers
Post #32092 5.38K
Устоз отангдай улуғ

🟢Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: “Устозим Ҳаммод вафот этгандан сўнг қачон намоз ўқисам, ҳар сафар албатта ота-онамга қўшиб, унга ҳам Аллоҳдан мағфират сўраганман. Устозим ҳовлиси томонга унга ҳурматан асло оёғимни чўзмадим. Менинг ва унинг ҳовлиси орасида еттита кўча бор эди”, дедилар. “Туруқот” асаридан.

🟢Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ: «Имом Абу Ҳанифа мени ва оиламни йигирма йил давомида таъминлаб келди. Мен у зотга: “Сиздан кўра сахийроқ кишини кўрмаганман”, деганимда. Абу Ҳанифа: “Қандай қилиб? Сен устозим Ҳаммодни кўрганингда борми!" дер эди. Шайх Аҳмад Робиъ Азҳарий.

🟢Шайх, орифи биллоҳ Муҳаммад ибн Ялас Тилмисоний раҳимаҳуллоҳ шайхи ва устози Муҳаммад ибн Аҳмад Ҳаршовийдан дарс олиб юрган вақтлари устози маълум вақтга таълимни тўхтатиб, дарсга келмай туришини айтиб, узр айтади. Муҳаммад ибн Ялас ундан бу вақтга ғоиб бўлиши сабабини сўраганда, у 100 тилла дуру миқдорида қарзи борлигини, сафар асносида ўша пулни жамлаб келишини айтади. Шунда Муҳаммад ибн Ялас бориб ўзининг дўконини ўша миқдордаги нархга сотади-да, қарзни ёпиши учун у маблағни олиб бориб беради.

🟢Қози ва фақиҳ Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ намозини тугатиб: «Аллоҳим, ота-онам ва (устозим) Абу Ҳанифани мағфират қил», деб дуо қиларди.

🟢Ҳорун ар Рашиднинг ўғли Маъмуннинг ўсмирлик вақти эди. Устози (бир куни) уни ҳеч бир сабабсиз асо билан урди. Маъмун: "Нега мени урдингиз?" деб сўраганди, устоз: "Жим бўл!" деди. Ҳар гал Маъмун сўраса, устози: "Жим бўл!" деб жавоб бераверди.
Орадан йигирма йил ўтиб Маъмун халифалик мансабига ўтирганида, биринчи қилган иши устозини чақиртирди. Ундан сўради: “Ёшлигимда мени нима учун ургандингиз?”.
Шунда устози табассум қилиб: "Унутмаганмидингиз?" деди. Маъмун: "Аллоҳга қасамки, ҳеч қачон унутмаганман", деди.
Шунда устоз: "Мазлум инсон (кўрган зулмини) ҳеч қачон унутмаслигини сизга таълим бериш, билдириш учун урган эдим", деб жавоб берди.

🟢Шогирд устозга муҳтождир. Устозга эргашган киши шубҳасиз тўғри йўлни топади. Чунки диндаги йўл мураккабдир. Шайтон йўллари эса кўп ва аниқ кўриниб туради. Кимни тўғри йўлга йўллаб турадиган устози бўлмаса, шайтоннинг йўлига тушиб қолиши муқаррардир.
“Иҳёу улумид-дин” китобидан.

🟢Қалбинг хира тортиб, сустлашиб қолсанг, (маънавий устозим деб билган) севган инсонинг ҳузурига бориб, қалбингни поклашинг гўзал ҳолатдир.
Зеро, ҳар гал унинг олдига заиф ҳолда келиб, кучли руҳоният билан қайтасан. Шайх Ражаб Нақшбандий.

P.S. Аллоҳ таоло холис ва самимий уламоларимиз, устозларимизни саломат сақласин, вафот этганларини раҳматига олсин. Илм масъулиятини зиммаларига олиб, илм омонатини етказаётган улуғларимизни Ўзининг ҳифзи ҳимоясида асрасин!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
  • ❤ 74
  • 👍 33
  • 😢 15
  • 🔥 3
  • 😱 1
More from @arabicuz
  1. Oct 1, 2026Эътибор 📜Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Албатта, муаллимга ҳам, табибга ҳам иззат-и…
  2. Oct 1, 2026Устозлар 📜 Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳулллоҳ: “Албатта, одамлар ўз устозлари, шайхлари билан…
  3. Sep 30, 202614050. Имом Бухорий ривоят қилган ушбу ҳадисда севикли Пайғамбаримиз Мустафо соллаллоҳу ал…
  4. Sep 30, 2026من العوائل العلمية المعاصرة التي توارثت فيها أنوارُ الهدى والعلم: ١- الوالد: فضيلة الشيخ ع…
  5. Sep 30, 202614049. Мутакаббир инсон тушунишдан маҳрум этилади. Агар тушунса ҳам, қайсарлик қилиб ҳаққа…
  6. Sep 30, 202614048. Ким Аллоҳ таолонинг ҳузурида ўз мақоми қандай эканини билмоқчи бўлса, бомдод намози…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →