Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Андижон вилояти ҳамда шаҳар ва туманларда навбатчилик штаблари фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳурматли фуқаролар!
Ўз мурожаат ва муаммоларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.
Штабнинг асосий вазифаси — аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни тезкор равишда кўриб чиқиш ва мавжуд муаммоларни зудлик билан бартараф этиш.
Мурожаат учун телефонлар:
Қисқа рақам -1408;
Вилоят ҳокимлиги марказий штаби:
74-225-63-60, 74-225-34-03,
74-223-61-56, 74-223-61-42
74-225-15-51, 74-223-61-47,
74-225-71-44, 74-225-17-27
Штаб таркибига вилоят ҳокимлиги, прокуратура, Миллий гвардия, ички ишлар, «Ҳудудгазтаъминот», Ҳудудий электр тармоқлари, «Сув таъминоти», йўллардан фойдаланиш, фавқулодда вазиятлар, транспорт, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларнинг жами 15 нафар масъул ходими жалб қилинган.
Шунингдек, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда коммунал соҳа муассасаларида ҳам навбатчилик штаблари ташкил этилган.
Мурожаатларингиз эътиборсиз қолмайди!
🌐Website | 🗳Facebook | ✅Telegram | 📷Instagram | 📹Youtube