#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда «Асакада Дамас ер билан битта бўлиб ётибди» сарлавҳаси билан тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот
2026 йил 17 октябрь куни соат 23:00 ларда Асака тумани «Ниёзботир» МФЙ ҳудудидан ўтган «Асака — Қува» автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Аниқланишича, 2004 йилда туғилган А.О. ўз бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилиб, автомашина ағдарилиб кетган.
Мазкур ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомашинага техник шикаст етган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
❗️Ҳайдовчиларга эслатма: чарчоқ ва уйқусиз ҳолатда транспорт воситасини бошқариш ҳаёт учун жиддий хавф туғдиради. Ҳаракат давомида уйқу босиши ёки чарчоқ сезилса, хавфсиз жойда тўхтаб, дам олинг. Манзилга шошилишдан кўра, ҳаётингиз ва ўзгалар хавфсизлигини асраш муҳимроқ!
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Post #44156
228
- 🔥 1