#Йўл_инфратузилмаси
Пиёдалар хавфсизлиги — устувор вазифа!
Андижон тумани «Бахт» МФЙ ҳудудидан ўтувчи D-109 автомобиль йўлининг 81-километрида, авария ўчоғи ҳисобланган ҳудудда пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда улар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига янги светофор ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ишлар йўл инфратузилмасини такомиллаштириш, пиёдаларнинг йўлдан хавфсиз ўтишини таъминлаш ва ҳаракат иштирокчилари учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Зеро, йўлларда хавфсизликни таъминлаш — инсон ҳаётини асраш демакдир!
Андижон вилояти ИИБ ЖXX ЙҲХБ Ахборот хизмати
Post #44093
530










- 👏 1