ИИВ ЖХД ЙҲХХ масъул ходимлари томонидан "Қамчиқ" довонида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди
Ўрганиш давомида довонда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ноқулай об-ҳаво шароитларида узлуксиз ва хавфсиз ҳаракатланишни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Жумладан, қум-туз захиралари, махсус техника воситаларининг ҳолати ва мавсум давомида фойдаланишга тайёрлиги текширилди.
Шунингдек, қор ёғиши, музлама ва бошқа ноқулай об-ҳаво шароитларида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш, йўлларни ўз вақтида қордан тозалаш ҳамда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
👉 @YHXX_UZ
Post #44115
458
Forwarded from Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal