#Диққат
#Эслатма
Ҳайдовчилардан вақтинча муқобил йўналишлардан ҳаракатланиш сўралади!
Андижон шаҳар Бобур шоҳ ва Ўзбекистон кўчалари кесишган «Бизнес маркази» чорраҳасида йўл таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Шу муносабат билан, мазкур ҳудудда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчилардан имкон қадар муқобил кўчалар орқали ҳаракатланишларини сўраймиз.
Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимларининг ишораларига амал қилишингизни сўраймиз.
Ҳудуд аҳолиси диққатига! Ички кўчаларни ўзбошимчалик билан тўсиб олиш ҳолатларига йўл қўймаслигингизни сўраймиз. Зеро, автомобиль йўллари ва кўчаларда ҳаракатланишга ўзбошимчалик билан тўсқинлик қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.
Унутманг: йўлдаги сабр, ўзаро ҳурмат ва қоидаларга риоя қилиш — хавфсиз ҳаракат гаровидир!
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Post #44108
582
- 👏 2