Пахтаобод туманида ишсиз фуқароларни камбағалликдан чиқариш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туман ҳокимлигида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ишсиз фуқаролар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг истак ва имкониятларидан келиб чиқиб, корхона ва фабрикаларга ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Бугунги кунда туманда фаолият юритаётган «The Best Tekstil» корхонасида 400 нафар фуқаро меҳнат қилмоқда. Шундан 50 нафари ишчи гуруҳ томонидан ташкил этилган учрашувлар натижасида ишга жойлаштирилиб, доимий бандлиги таъминланди.
Шунингдек, корхона келгусида яна 50 нафар малакали тикувчи аёлни ишга қабул қилишни режалаштирган. Бу эса хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадларини ошириш ҳамда оилалар фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #64208
3.11K