Марҳамат туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда замонавий тиббий хизматлар учун зарур шарт-шароитларни яратиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай саъй-ҳаракатлар доирасида Марҳамат тумани Тиббиёт бирлашмаси таркибидаги 40 ўринли юқумли касалликлар бўлими биноси реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, нуронийлар, фаоллар ҳамда соғлиқни сақлаш тизими ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, яратилган қулайликлар ва тиббиёт муассасасининг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур лойиҳа учун 6 миллиард 400 миллион сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган. Реконструкция ишлари натижасида бўлимнинг моддий-техник базаси яхшиланиб, беморлар ва тиббиёт ходимлари учун қулай шарт-шароитлар яратилди.
Шунингдек, бўлим фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, касалликларни ўз вақтида аниқлаш, самарали даволаш ҳамда уларнинг тарқалишининг олдини олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Мазкур тиббиёт муассасасининг фойдаланишга топширилиши туманда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #64204
3.24K



