Назария ва амалиёт уйғунлиги — малакали мутахассислар тайёрлашнинг муҳим омили
Бугунги кунда ёшларни замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш ҳамда меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада назарий билимларни амалий машғулотлар билан уйғунлаштириш, ўқувчиларда мустаҳкам касбий кўникма ва малакаларни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.
Андижон транспорт техникумининг «Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш» йўналиши 2-босқич ўқувчилари ҳам амалий машғулотлар жараёнида ўз касбий билим ва кўникмаларини изчил такомиллаштирмоқдалар.
Машғулотлар давомида ўқувчилар автомобилларнинг техник ҳолатини диагностика қилиш, двигател ва юриш қисмларини текшириш ҳамда таъмирлаш, шунингдек, транспорт воситаларига белгиланган тартибда техник хизмат кўрсатиш бўйича амалий тажриба орттирмоқдалар. Устозлар раҳбарлигида ташкил этилаётган машғулотлар уларнинг касбий маҳоратини ошириш, техник жиҳозлардан тўғри фойдаланиш ва иш жараёнида мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Амалий таълим жараёнида ўқувчиларнинг замонавий техника ва технологиялар билан ишлаш малакасини шакллантириш, меҳнат интизомига риоя қилиш ҳамда касбий масъулиятни ҳис этишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса уларнинг келгусида соҳада самарали фаолият юритиши учун мустаҳкам замин яратади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #64203
2.87K