Жалақудуқ туманида аҳолини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, мавжуд электр тармоқлари инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда электр таъминоти ишончлилигини оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Хусусан, туманнинг «Аҳча» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида электр таъминотини яхшилаш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида бугунги кунга қадар 107 та темир-бетон таянч ҳамда 2 та трансформатор пункти ўрнатилди. Шунингдек, ҳудудда жами 4 километр узунликдаги электр тармоғини қуриш белгиланган бўлиб, айни пайтда 3,4 километр тармоқни тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши электр таъминоти инфратузилмасини такомиллаштириш, тармоқларнинг ишончлилигини ошириш ва маҳалла аҳолиси учун янада қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.
Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация тармоқларини янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган бундай ишлар аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш ҳамда электр энергияси таъминоти сифатини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #64196
3.74K






