Андижонда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони ижросига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Унда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда юртимизда устоз ва мураббийларнинг шарафли меҳнатини муносиб қадрлаш, таълим-тарбия соҳасида фидойилик кўрсатаётган педагогларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Президент Фармонига мувофиқ, давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланганлар орасида вилоятимизда самарали меҳнат қилиб келаётган устоз ва мураббийлар ҳам бор. Маросимда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов йиғилганларни байрам билан самимий муборакбод этиб, мукофотларни ўз эгаларига топширди.
Мукофот соҳиблари ўзларига кўрсатилган юксак эътибор учун давлатимиз раҳбарига ва халқимизга миннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам таълим-тарбия соҳасида сидқидилдан меҳнат қилишларини таъкидладилар.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #64025
7.29K









