Азиз ва муҳтарам устоз ва мураббийлар!
Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз!
Инсон ҳаётида устознинг ўрни беқиёс. Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, юксак масъулиятингиз ва ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги саъй-ҳаракатларингиз юртимизнинг эртанги тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Сизларга машаққатли ва шарафли фаолиятингизда муваффақият, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, бахт ва фаровонлик тилаймиз. Шогирдларингиз камолидан доимо фахрланиб, уларнинг ютуқларидан куч ва илҳом олиб юриш насиб этсин!
Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!
Андижон вилояти ҳокимлиги.
Post #64024
6.22K