Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга бағишланган семинар
Президентимизнинг 2026 йил 2 июлдаги “Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, соҳадаги долзарб вазифаларни муҳокама қилиш мақсадида Балиқчи туманида кўргазмали семинар ўтказилди.
Семинар “Чинобод реал бизнес” корхонасида балиқларни интенсив усулда парваришлаш тажрибаси мисолида ташкил этилди.
Унда балиқчилик тармоғини ривожлантириш, интенсив усулда балиқ етиштириш ҳажмини ошириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда соҳада илғор тажрибаларни оммалаштириш масалаларига эътибор қаратилди.
Семинар давомида иштирокчиларга “Чинобод реал бизнес” корхонасида йўлга қўйилган интенсив балиқ етиштириш жараёни бўйича амалий тажрибалар намойиш этилди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Post #64017
2.85K






